Энди мулкдор эмас, ҳайдовчи жавобгар бўлади (видео)

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ХДП фракцияси йиғилишида йўл ҳаракати “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Фракция аъзолари лойиҳада таклиф этилаётган биринчи қисмдаги “транспорт воситасининг мулкдори” деган сўзлардан кейин “ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий тартибда фойдаланган шахс” деган сўзлар билан тўлдирилсин, деган ўзгартиришга эътироз билдирди. Чунки жарима тўлаш ҳолат жисмоний шахслар ўртасида тушунмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, ишончнома билан автомобилдан фойдаланаётган ҳайдовчи ҳамда мулкдор ўртасида жарималарни тўлаш билан боғлиқ масалада келишмоқчиликлар кузатилмаган ҳамда тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ электрон тизим муаммосиз ишлаб келмоқда. Шу сабабли янги тартиб фақатгина юридик шахсларга тегишли бўлиши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш