ХДП жарима балларини ҳисоблаш масаласига эътироз билдирди (видео)
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ХДП фракцияси мажлисида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.
Депутатлар лойиҳада таклиф этилаётган транспорт воситаси ҳайдовчилари томонидан доимий равишда қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш билан боғлиқ меъёрга нисбатан ўзи эътирозларини билдирди ва қонун ижодкорларидан бу масалани қайта кўриб чиқишни сўради...