Фаровон оила ойлиги

 

Фуқаролар фаровонлиги ва руҳий хотиржамлигига эришиш мақсадида Республикамиз бўйлаб ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Уйчи туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг катта мажлислар залида Беруний, Ҳуррият, Навоий маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги аҳоли билан умумий профилактик суҳбат ўтказилди.

Мулоқот давомида ишчи гуруҳи аъзолари томонидан меҳр-оқибат инсонга зийнат эканлиги, ёшлар ёт ғояларга берилиши ҳолатларининг олдини олиш, ноқонуний диний таълим беришнинг аянчли оқибатлари, ўз жонига қасд қилиш, эрта турмуш ва ноқонуний никоҳнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш