Kun.uz: Пенсиялар энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгиланади

 

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги ҳам белгилаб қўйилади.

Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги мажлисида қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

“Айрим қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Конституцияни сўзсиз амалга ошириш ва аҳолига давлат хизмати кўрсатилишини яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди. Унда фуқароларга пенсия тайинлаш билан боғлиқ меъёрлар ўрин олган.

Лойиҳа билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги ва “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутилмоқда.

Пенсияларнинг энг кам миқдори белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. ЎзХДП фракцияси аъзолари бу меъёр партия ғоялари амалга ошиши кафолатини мустаҳкамлаётгани, пенсионерларнинг ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилаётганини қайд этди.

Лойиҳадаги иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги норма ҳам катта ижтимоий аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Лойиҳага кўра, фуқароларнинг Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали пенсия тайинлаш учун мурожаат қилиш ҳуқуқини яратиш, Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган фуқаронинг пенсионерлиги ҳақидаги маълумотлар асосида жамғариб бориладиган пенсия тизимдаги тўловларини олиш ҳуқуқини яратиш назарда тутилмоқда.

Депутатлар бундай тартиб фуқароларни ортиқча оворагарчилик ва югур-югурлардан ҳимоя қилишини қайд этиб, қонун лойиҳасини маъқуллади.

 

www.kun.uz

 

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш