Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Мамажанова иштирокида Фарғона туманида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аҳамиятини аҳоли қатламларига етказиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Сўзга чиққанлар томонидан Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг ижтимоий, демократик-ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Конституциянинг мазмун-моҳияти, Бош Қомус Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси экани, фуқароларнинг бурч ва мажбуриятлари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ва модернизация қилиш, таълим, фан, маданият ҳамда маънавият ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.