Биографик китоб тақдимоти

 

Ўзбекистон ҳукуматига 10 йил раҳбарлик қилган Раҳмонқул Қурбонов ҳақида китоб ёзилди

Қарши шаҳридаги Маънавият масканида Озод Пармонов, Поён Равшанов ҳаммуаллифлигида ёзилган “Бош вазир қиссаси” китоби тақдимоти ўтказилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар, тарих ва адабиёт ихлосмандлари иштирок этди.

“Бош вазир қиссаси” 1961-1971 йилларда Республика ҳукуматига раислик қилган фидойи инсон Раҳмонқул Қурбонов ҳаёт йўлига умумий чизгилар бўлиб, эссе шаклида баён қилинган. Китоб икки қисмдан иборат. Дастлабки қисм Раҳмонқул Қурбоновнинг жияни, 1995-1998 йилларда Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Озод Пармонов ҳамда таниқли олим, адиб Поён Равшанов (1941-2020) томонидан 1994 йилда, салкам 30 йил илгари ёзилган. Иккинчи – “Оқланиш” деб номланган қисм яқин кунларда Озод Пармонов томонидан ёзиб тугалланди.

Тадбирда мазкур китоб ўзбекнинг мард ва улуғ ўғлонлари қандай зиддиятли йўлларни босиб ўтганини теран англашга ёрдам бериши, бугунги ёшларни маънавий етук, мард инсонлар этиб тарбиялашда ўзига хос сабоқ вазифасини ўташи таъкидланди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш