Электорат манфаатлари ҳимояси йўлида

 

Ўзбекистон ХДП Бешариқ туман бошланғич партия ташкилоти раиси М. Ниёзов ва Бешариқ туман Ногиронлар жамияти раиси Ф. Турдалиева иштирокида Бешариқ тумани Бўстон МФЙда жойлашган 6-кўп тармоқли давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида 3 декабрь — "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан тадбир ташкил этилди.

 

Унда Ўзбекистон ХДП Бешариқ туман ташкилоти раиси М. Ниёзов сўзга чиқиб, партия ғоя-мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, дастурий вазифаларини амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ногиронлиги бор шахсларнинг ижтимоий ҳаётга интеграция қилиниши, улар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси эканликларини доимо ҳис қилишларига эришиш тўғрисида сўзлаб берди.

Туман Ногиронлар жамияти раиси билан биргаликда партиямиз аъзоси бўлган тарбиячиларга ва ногиронлиги бўлган болаларга эсдалик совғалари тарқатилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш