ХДП депутати қаровсиз қолган иссиқхонага борди

 

Фарғона тумани, Миндонобод мавзеси, “Янги аср” МФЙ ҳудудида ташкил этилган қарийб 5 гектар иссиқхона масаласи жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлиб келаётган эди.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш, масъуллар жавобгарлигини ошириш, кўмак ва ёрдамларнинг манзиллилигини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ХДП фракцияси аъзоси Дилбар Мамаджанова томонидан масъул раҳбарлар ушбу масала юзасидан ўрганиш олиб борди.

Маълум бўлишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Турон банк билан биргаликда Фарғона туманида 125 та кам таъминланган, ишсиз, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролари бор оилалар учун 5 гектар эмас фойдаланилмаётган 2.5 гектар ер майдонида ҳар бир оилага 2 сотих ер ҳисобидан иссиқхона (лимонария)лар қуриш лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган эди. Бунда ҳар бир оила учун иссиқхона (лимонария)лар қурилиши қийматининг 50 фоизи Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг субсидиялари, қолган 50 фоизи эса банкнинг “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасидаги кредит маблағлари ҳисобидан қопланиши қайд этилган.

Вилоят ҳокимининг тегишли қарорлари асосида Фарғона тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ихтиёрига Т.Шодиева массиви ҳудудидаги эҳтиёжманд фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида уларга ер ажратилган.

Аммо ҳамма фуқаролар ҳам иссиқхоналардан фойдаланмаган. Бунинг сабаби сифатида ҳудудда оқава суви муаммо қилиб кўрсатилган. Натижада шунча майдон фойдаланилмасдан келмоқда эди.

Муаммони ҳал қилиш мақсадида тик қудуқлар қазиш ҳаражатлари учун жами 500 млн сўм миқдорида маблағ ажратилгани ва ушбу маблағ ҳисобидан “Равшан файз таъмир” МЧЖ томонидан 1 дона тик қудуқ қазилган.

Мазкур сув иншооти узлуксиз ишлаши учун 0.4 КВт кучланишли ТП ўрнатиш ишлари якунига етмоқда. Ўрганиш кунида сув минорасини ўрнатиш ва иссиқхоналарга сув тармоғи ўрнатиш ишлари якунига етказилгани маълум бўлди.

Жорий йил декабрь ойи якунига қадар иссиқхона эгалари ўртасида “Турон банк” раҳбарияти ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиши, 2024 йилдан иссиқхоналарда экин (кўчат) экиш ишларини бошлаш учун зарурий саъй-ҳаракатлар кўрилаётгани аниқланди.

ХДП ўз электорати, хусусан, ижтимоий ҳимоя эҳтиёжманд аҳоли манфаатларининг қонуний ҳимоясини таъминланиши тарафдори. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари ҳамда ҳудуддаги маҳаллий Кенгаш депутатлари иссиқхоналар билан боғлиқ масаланинг ечими бўйича депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб боради.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш