Эътибор ва ғамхўрлик

 

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, айниқса ногиронлиги бор шахсларга жамиятимизда тенг имконият ва шароитлар яратиб бериш долзарб масалалардан бирига айланган. Шу мақсадда ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг камситилишига йўл қўймаслик, ногиронларнинг шаъни ва қадрини ҳимоя қилиш, ногиронларнинг ҳуқуқлари ва улар учун имкониятлар тенглигини таъминлаш, ногирон болаларнинг мактабгача ва мактабдан ташқари таълимини, касб тайёргарлигини, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим олишини таъминлаш белгиланди.

Ўзбекистон ХДПнинг сайловолди платформасида меҳнатга лаёқатсиз ногиронлар, аҳолининг меҳнат қила олмайдиган бошқа ижтимоий гуруҳлари, ёлғиз кексаларга моддий ёрдам бериш имкониятлари ва ҳуқуқларини кенгайтиришга кўмаклашиш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партия Тошкент шаҳар кенгаши томонидан "Меҳр улашайлик" лойиҳаси доирасида амалий тадбир ўтказилди. Пойтахтимизда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган бир гуруҳ инсонлар учун дастурхон ёзилди. Улар билан самимий мулоқот қилиниб, илиқ сўзлар айтилди, тилаклар билдирилди.

Партиянинг масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари иштирок этган тадбир якунида партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш