Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. Зотан, ўтган 31 йил давомида давлатимизнинг халқаро майдонда ўз ўрнини топиши, барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва юксак марраларга эришиш, халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган фаровон ҳаёт барпо этишда асосий қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Олдимизга қўйган бош мақсадимиз – ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларимиз ҳам конституциямизга таянган ҳолда олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ХДП Фориш туман кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон барқарор конституциявий тараққиёт сари”мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Хотин-қизлар бошланғич ташкилотида бўлиб ўтган тадбирда конституциямизда аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги масаласи мустаҳкамлаб қўйилгани, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун киритилган янги моддалар ҳусусида БПТ етакчиси Э. Умматова маъруза қилди.