Инсон қадрини улуғлаш – энг олий қадрият

 

Давлатобод туманидаги “Туркистон” тантаналар мажмуасида 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши, туман ҳокимлиги, “Ногиронлар жамияти”, “Кўзи ожизлар жамияти,” ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигидаги ушбу тадбирга туманда яшовчи 200 нафардан зиёд имконияти чекланган инсонлар таклиф этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ногиронлиги бор фуқаролар жамиятда тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг манфаатлари, қадр-қиммати қонун ҳимоясида эканини таъкидлаб, сана муносабати билан барча йиғилганларни табриклашди. Тадбирда эҳтиёжмандларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари ва қўлтиқтаёқлар совға қилинди.

Маданият ходимлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик бахш этди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш