Ҳуқуқий саводхонлик давр талаби

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “ТИҚХММИ” МТУ мажлислар залида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ижтимоий давлат барпо этишнинг конституциявий асослари мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Конституция ижтимоий давлатнинг ҳуқуқий асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП МК масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек туман кенгаши ҳамда университет профессор-ўқитувчилари, шунингдек, талабалари иштирок этишди.

Тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова сўзга чиқиб, Конституцияга халқчил норма ва моддалар киритилганлиги айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасига доир янгиликлар хусусида айтиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон ХДП Ёшлар сектори раҳбари Мухсиддин Низомиддинов сўзга чиқиб, Конституциямиз мамлакатимиз келажаги ва тараққиётига катта туртки бўлиши ҳамда ёшлар масалаларига катта эътибор берилганлиги ва мустаҳкамланганлиги билан аҳамиятли эканлигига эътибор қаратди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш