Меҳр берсанг – меҳр топасан

 

Мамлакатимизда меҳ-оқибат, оғир кунларда бир-бирига ёрдам кўрсатиш, ўксик қалбларга меҳр улашиш азалий қадриятларимиз саналади. Мамлакатимизда инсон қадри ва шаънини улуғлаш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ҳатто у жиноят содир этган бўлса ҳам барқарор ҳаётга қайтиши учун имконият берилмоқда.

Куни кеча давлатимиз раҳбарининг имзолаган фармони ҳам яна бир инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган муҳим ҳужжат десак, муболаға бўлмайди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳам инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган нормалар моддаларда ўз аксини топганлиги, Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 334 нафар шахс афв этилди.

Авф этилган шахсларнинг 34 нафари жазодан тўлиқ озод қилинса, 249 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинади. 6 нафарига эса тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 196 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда. 45 нафар шахсга эса тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилмоқда.

Мазкур фармонга биноан нафақат ўзимизнинг фуқаролар афв этилмоқда, балки афв этилганларнинг 18 нафари чет эл фуқаролари, ёши 60 ёшдан ошган эркаклар, 23 нафари аёллар ҳамда 88 нафари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслардир.

Байрам арафасида афв этилган 334 нафар фуқаронинг оилаларида қувонч. Афв туфайли озодликка чиқарилганлар билан бевосита суҳбатлар ўтказилиб, давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлар, кечиримлилик, инсонпарварлик сиёсати олиб борилаётган юртимизнинг қадрига етиш, берилган имкониятдан тўғри хулоса чиқаришлари лозимлиги тушунтирилди. Бу инсонлар келгусида тўғри йўл ва тўғри ҳаёт йўлини бошлаб олиши учун бандлигини таъминлаш, соғлигини тиклашни, ижтимоий мослашувини, жамиятда муносиб ўринни топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар ҳам берилди. Бу эса яна уларнинг ўз ҳолига ташлаб қўймаслик, яна жиноят кўчасига кирмасликка хизмат қилади.

 

Мавжуда Ҳасанова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш