Аёллар бандлиги – оилалар фаровонлиги

 

Ўзбекистон ХДП Қарши туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги «Янги Батош» маҳалла фуқаролар йиғинида касаначилик ўқув маркази ташкил этилди.

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарлари кўмаги очилган марказ фаолияти билан танишилди. Хайринисо Қурбонова раҳбарлигидаги марказда «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган 12 нафар, шундан 4 нафари ногиронлиги бор хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, ўқув марказида бандлиги таъминланди. Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тадбиркорга 99 млн сўм субсидия ажратилган.

Партия фаоллари кўмаги билан туманда шундай касаначилик марказларини «Бунёдкор» ва «Потрон» маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам очиш режалаштирилган.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш