Иссиқлик етказиб берувчи манбалар куз-қиш мавсумига тайёрми? (видео)
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси билан боғлиқ ҳисобот тингланди. Унда ХДП фракцияси аъзоси Мавжуда Ҳасанова куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунланаётганига қарамасдан иссиқлик таъминоти учун ажратилган маблағлар 45 фоизга ўзлаштирилганини танқид қилди.
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров мазкур масала юзасидан шу кунгача қилинган ишлар ҳақидаги маълумотларни яқин бир неча кун ичида депутатга тақдим этилишини таъкидлади.