Чегирма ва имтиёзлардан талабаларнинг реал фойдаланиш имконияти борми? Олийгоҳларда навбат билан таътил беришни таклиф қилиндими?
“Ҳукумат соати”да ХДП фракцияси аъзоси Шерзод Раҳмонов академик таътиллар мобайнида талабаларга поездлар чипталарига чегирмалар барча чипталар сотиб бўлинганидан кейингина эълон қилиниши ва бу янгилик талабалар учун самарсиз бўлаётгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали билиб олиш қийин эмаслигини таъкидлади. Эълон қилинаётган чегирма ва имтиёзларни амалга оширишга вазирлик имкониятлари қай даражада етарли? Ушбу ваъдани амалга оширишга вазирлик имкониятлари етарлими? Тезюрар поездларга чипталар тақчиллиги, уларнинг очиқ савдода камёблигини ҳисобга олиб, нега қўшимча рейслар қўйилмайди, деб савол берди. Бу муаммо авиатранспортга ҳам тегишли эканини ҳам эслатиб ўтди.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ директори Шарофиддин Қодиров депутат саволига жавоб берди.