Гонконг гриппи чиндан ҳам хатарлими? (видео)
Ўзбекистонда H3N2, яъни Гонконг гриппи билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Бу ҳақида Санитария-эпидемиология қўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков матбуот анжуманида хабар қилган эди.
Чиндан ҳам бу касаллик ваҳима қилишга арзийдими? Умуман бундай вируслар қаердан пайдо бўлади? Уларга қарши курашиш чоралари қандай?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Қизилгул Қосимова ўз фикр ва тавсияларини билдирди.