Депутат аҳоли билан юзма-юз мулоқотда

 

Халқ вакилларининг ўз сайловчилари билан учрашуви жойлардаги масалаларнинг ечимига хизмат қилади. Шу мақсадда Халқ демократик партияси томонидан “Депутат маҳаллада” лойиҳаси амалиётга жорий этилган.

Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Алишер Пардаев узоқ Бойсун туманинг тоғли “Ўрмончи” маҳалласида бўлди. У ердаги аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказди. Шунингдек, фуқароларнинг яшаш шароити ва уларни қийнаётган масалаларни ўрганди.

Хусусан, йўлларни таъмирлаш, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд кишиларнинг моддий ёрдам ва кредит олиш масаласида мурожаатлари ёзиб олинди. Ҳар бир масала бўйича тегишли ташкилотлар билан биргаликда ечим топишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш