ЎзХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори ва ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорликда “Қонунчилик ёшлар нигоҳида” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП раис ўринбосари Фирдавс Шарипов иштирокида Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Тошкент Aхборот технологиялари университети талаба ёшларга қонунчиликдаги янгиликлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, ёшларга оид давлат сиёсати доирасида олиб борилаётган ишлари ҳамда партиянинг ёшлар билан ишлаш борасидаги лойиҳалари ҳақида тўхталди. Партиянинг Ёшлар сектори раҳбари М.Низомиддинов томонидан “Ёшлар қаноти” фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.
Мулоқот якунида 30 нафар ёшлар партия сафига аъзолигига қабул қилинди.