Халқ демократик партияси ёш етакчиларни шакллантиради

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори ва Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти томонидан семинар ташкил этилди. Унда омма олдида ўзни намоён этиш ва ҳаяжонни енгиш ҳақида кўникмалари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Семинарда “Ўзбекистон-24” телеканалининг олий тоифали сухандони, Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Дилдора Сагдуллаева ёшларга маҳорат дарси ўтди. Хусусан, шахсий бренд устида ишлаш масаласида ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Асосий эътибор нутқ равонлиги, камера ва ОАВ билан ишлаш, тасвирга олиш жараёнидаги кийиниш маданиятига оид меъёрларни йиғилганларга тушунтирди.

Йигит-қизлар ўқув давомида амалий машғулотларни ҳам бажарди. Масалан, овоз, юз ва лаб машқлари, саҳнада ҳамда омма олдида юриш маданиятини синаб кўришди. Ҳар бир иштирокчи билан бир дақиқа давомида олиб борилган суҳбат чоғида уларнинг нутқидаги камчилик аниқланиб, маслаҳатлар берилди.

Ўз навбатдаги ёшлар истак ва мақсадлари билан бўлишди. Бунинг учун нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида фикр алмашилди.

Эътиборли томони, мазкур лойиҳа 2024 йил давомида тизимли йўлга қўйилиб, мунтазам “Ёшлар парламенти”, ХДПнинг “Ёшлар қаноти” аъзолари ва партияга аъзо ёшлар учун ташкил қилиниши келишиб олинди.

Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳада иштирок этиш истагида бўлганлар, “Ёшлар қаноти” етакчиси Муҳсиддин Низомиддиновга мурожаат қилиши мумкин.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш