Соғликни сақлаш тизими томонидан кўрсатилаётган барча турдаги тиббий хизматлари сифати ўрганилди

 

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган ижтимоий ҳимоя сиёсати доирасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни  жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари  тўғрисидаги фармони ҳамда 2022 йил 25 апрелда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинган эди.

Шу муносабат билан мазкур ҳужжатлар ижроси юзасидан  ЎзХДП вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Н.Холматов, Арнасой туман кенгаши депутати З.Ибрагимовлар томонидан Арнасой туман Тиббиёт бирлашмасида  соғликни сақлаш тизими томонидан кўрсатилаётган барча турдаги тиббий хизматлар сифатини ва оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиника ва туман кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг амалга оширган фаолияти ҳолати, олис ва чекка худудлардаги ОШПларда  кадрлар сиёсатини амалга ошириш ва малакали мутахассислар билан бутлаш борасида кўрилган чора-тадбирлар, аҳолининг профилактик тиббий кўриклари скрининг дастурлар ва патронаж хизматини амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан манзилли ўрганиш олиб борилди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш