Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Бу борада партиянинг маҳаллий кенгашлари самарали фаолият кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш зарур.
Айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Буни Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Александр Ким депутатлик фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Депутатимиз аҳоли билан мулоқот ўтказаётган чоғда «Қўчқорчи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи боқувчиси йўқ ва ишсиз бўлган Зуҳрахон Исақованинг мурожаати жойида ҳал қилинди. Унга 120 та шифер олиб беришда амалий ёрдам берилди.