Йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олинди

 

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутат Мухсиддин Низомиддинов аҳоли мурожаатларига ечим топиш мақсадида 2023 йил октябрь ойида Паркент туман ИИБ ЙҲХБ га депутатлик сўрови жўнатган эди.

Депутатлик сўровида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Қизилтоғ шаҳарчасининг чиқиш қисмига 1.31.1 ва 1.31.2 йўл белгиларини ўрнатиш сўралган эди. Натижада қисқа муддатда ушбу йўл белгилари кўрсатилган жойга белгиланган тартибда ўрнатилди.

Йўл белгиси ўрнатилишидан олдин ҳар ой мазкур ҳавфли бурилиш жойида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлиб, одамларнинг соғлиғи ва мулкига зарар етиб келаётган эди. 2022-2023 йиллар орасида бу жойда 14 маротаба йўл транспорт ҳодисаси рўй берган.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш