«Маҳаллада ижтимоий хизмат» лойиҳаси

 

Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар Кенгаши депутати Р. Муртазаев «Арал» маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилари билан мулоқот қилди. Учрашувда фуқароларни қийнаб келаётган масалалар эшитилди.

Жумладан, мурожаатчилар «Арал» маҳалласида ҳозирга қадар мактабгача таълим ташкилоти йўқлигини, аҳолини қийнайдиган муҳим масалалардан бири ичимлик сувида нореал қарздорлик кўплигини, ҳатто вафот этган фуқаролар номига ҳам қарздорлик келганлиги айтиб ўтишди. Қарши шаҳар «Сувоқова» ходимлари чақирилиб, муаммони бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш масаласи муҳокама қилинди.

Савол-жавоб, баҳс мунозара шаклида ўтган учрашув давомида Депутат 2024 йилда Қарши шаҳрида олиб бориладиган ишлар тўғрисида сўзлаб берди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш