Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшлар сектори ва Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси ўтказди. Унда партия фаоллари ҳамда талабалар иштирок этди.
Дастлаб партия Марказий Кенгаши Ёшлар сектори раҳбари Муҳсиддин Низомиддинов партиянинг “Ёшлар қаноти” ва унинг фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. Амалга оширилаётган лойиҳалар билан бир қаторда йигит-қизларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими ва бошқа қатор масалалар ҳақида сўз борди.
Хусусан, талабаларни ташвишга солаётган масалалар ҳамда уларнинг ечими, ёшларнинг қизиқиши ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши ходимлари партияга аъзо бўлиш тартиби ҳақида тушунчалар берди.
Айтиш жоизки, ушбу лойиҳадан асосий мақсад ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилишга қаратилган бўлиб, партияда ёшлар сонини тизимли ошириб бориш ҳисобланади.
Лойиҳа якунида 30 га яқин фаол талаба партия аъзолигига қабул қилинди.