Ўзбекистон Халқ демократик партияси «Ёшлар қаноти» томонидан ёшлар: таҳлил, танқид ва таклиф мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ёшларга оид давлат сиёсатини юритиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, айниқса ёшларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш бўйича кузатилаётган муаммолар ушбу йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан ёшларнинг фикрлари эшитилди. Хусусан, маҳалладаги айрим ёшлар етакчиларининг фаолияти белгиланган талаблар доирасида амалга оширилмаётганлиги, баъзи ҳудудларда ёшлар билан ишлаш тизими тўғри йўлга қўйилмагани, қизларни эрта турмушга бериш, ҳаттоки, мактабни битирмасиданоқ унаштириб қўйиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани мисоллар билан келтирилди. Йигит-қизлар орасидаги бу каби масалаларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмаёткани танқид остига олинди.
Ёшлар бу каби учрашувларни ташкил этиш, маҳаллалар кесимида тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш, йигит-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, сиёсатга жалб қилиш борасидаги ишларни кўпайтириш бўйича таклифлар билдирилди.