Тахтакўпирда «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тахтакўпир туман кенгаши ва Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан тумандаги 2-сонли мактабда «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳада Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тахтакўпир туман кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, «Айдин жол» маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тахтакўпир туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Қабилбек Жалиев юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб берди. Ёшларни билимли ҳамда илмли бўлишларига шароитлар яратилиб берилаётганлиги, ёшларга доир қонунлар мазмун-моҳияти, Конституциянинг мазмун-моҳияти ҳамда партиянинг мақсад ва вазифалари кенг тушунтирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш