Наманган «Байналмилал» МФЙ биносида Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят ҳамда шаҳар кенгашлари депутатлари иштирокида хотин-қизлар учун сайёр қабул бўлиб ўтди. Мақсад аёлларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, ишсизлигини таъминлашдан иборатдир.
Сайёр қабулда Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши раиси Дилноза Ўринбоева ҳамда Дилором Абдураҳимовалар томонидан бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, улар учун яратилаётган шароитлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон ХДП дастурий мақсадлари тўғрисида маълумот берилди ва «Аёллар дафтари», хотин-қизларни ўз-ўзини банд қилиши ва уларга берилаётган имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтилди.
Сайёр қабулда 18 нафар фуқаро иштирок этиб, шундан 10 нафарининг мурожаати жойида ҳал қилинди.