Мутафаккирлар хотираси абадийдир

 

Марғилон шаҳар 8-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намояндалари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган «Назм ва наво» деб номланган маърифий тадбир ташкил этилди.

Бадиий кечада Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши депутати Ш. Ерматов, ЎзХДП Марғилон шаҳар кенгаши раиси, шаҳар кенгаши депутати М. Мирзаев, «Еркин Воҳидов» номидаги ижодкорлар мактаби ўқувчилари, ота-оналар иштирок этди.

Таъкидланганидек, Навоий ва Бобур ижоди туркий адабиётнинг энг юксак чўққисидир. Навоий туркий тил асосида бетакрор боғ яратиб, дунё аҳлини ҳайратга солган бўлса, Бобур шу туркий назм гулшанидаги бепоён боғни чин маънода бўстонга айлантирган ва ҳинд юртида ҳам ижодкорлар раҳнамоси бўлган. Шу боис улар ижоди ҳамон қунт билан ўрганилмоқда.

Тадбирда ҳазрат Навоий ва Бобур қаламига мансуб рубоийлар, ғазалларга басталанган куй-қўшиқлар мусиқа мактабининг «Санои нафис» хонандалар ансамбли томонидан ижро этилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш