Мурожаатларга муносабат ўзгармоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонасида Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда сайловчиларни қийнаётган муаммоларга ечим изланди ва 20 дан ортиқ мурожаатларнинг аксарияти Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, масъул ходимлари иштирокида ижобий ҳал этилди.
Айрим масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилиб, ижроси жиддий назоратга олинди.