Ибратли ҳаёт йўли эътироф этилди

 

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди.

Мамлакатимизда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунига бағишлаб ҳар йили маънавий-маърифий тадбирлар, адабий кечалар, мушоиралар ташкил этилади. Ахсикент – очиқ осмон остидаги музейда ташкил этилган тадбир фестивал кўринишини олди.

Унда иштирок этган Халқ демократик партияси Тўрақўрғон туман кенгаши раиси Р. Касимов, Наманган вилоят депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят раҳбари З. Мансуров, туман депутати, “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси О. Ходжаев ва ХДП фаоли, ёзувчи И. Нишоновлар ҳам иштирок этиб, Бобурнинг ибратли ҳаёт йўли, унинг лирикаси ҳақида фикр билдиришди. Ёшларимизни буюк аждодларга муносиб авлод қилиб тарбиялашимиз кераклигини таъкидлаб ўтишди.

А. Навоий номидаги Наманган вилоят театрининг актёрлари томонидан Бобурнинг ҳаётига бағишланган бадиий чиқишлари, вилоят ва Тўрақўрғон туман Маданият бўлимларининг мусиқали дастурлари, 29-умумталим мактабининг жажжи қизлари иштирокидаги рақслари барчага манзур бўлди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш