Тиббий кўрик ташкил этилди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Мухтор Илҳомов ташаббуси билан Учтепа туман 3-сектор "Кўркамобод" маҳалласида тиббий кўрик ўтказилди.
Шаҳар эндокринология маркази ва 22-оилавий поликлиника шифокорлари билан биргаликда қандли диабет касаллиги бор фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида “Учтепа" ва "Ҳожиобод" маҳалла аҳолиси ҳам иштирок этди.
Мутахассислар кўригидан ўтган фуқароларга тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг афзалликлари юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.