Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши медиа марказида Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорлигида “Ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг мутлақо янги тизими “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ишлашини тўғри ташкил этиш ҳолатини ўрганиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, партия фаоллари, ёшлар иштирок этди.
Йиғилишда Қашқадарё вилоятида ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг мутлақо янги тизими «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ишлашини тўғри ташкил этиш ҳолатини ўрганиш якунлари кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигидан келган мутахассислар мос равишда оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларни камбағалликдан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар, Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш бўйича 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлари дастури ҳақида маълумотлар беришди.