Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси йўлида

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида “Наво” маҳалла фуқаролар йиғинида “Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш қилиш борасида партия ташкилотларининг ўрни” мавзусида учрашув ўтказилди.

Унда Қарши шаҳар кенгаши раиси Р. Муртазаев ҳамда вилоят партия кенгаши бўлим бошлиғи Ш. Худойқуловалар сўзга чиқиб, хотин-қизларга берилаётган имтиёзлар, хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги нуфузини янада ошириш, уларнинг таълим олиши, муносиб шароитларда меҳнат қилиши борасида қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги “Давлат ижтимоий суғурта тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 515-сонли Қарори ва унинг аҳамияти, партия ташкилотлари, хусусан депутатлар томонидан амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари хусусида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Қарши шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аёлларга уй-жой масаласида ажратилаётган субсидиялар, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва ундаги ўзгаришлар хусусида ҳам батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир сўнггида бошланғич партия ташкилотига 17 нафар хотин-қизлар қабул қилиниб, партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш