Сафимиздаги ёшлар

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят ва Самарқанд шаҳар кенгашлари ташаббуси билан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерациясига қарашли Motrid спорт клубида бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққанлар, партия ғояси, мақсад ва вазифалари хусусида маълумот беришди.

Шунингдек, партия сафига қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Мазкур спорт клубида 100 дан ортиқ ёшлар спортнинг қўл жанги тури билан шуғулланади. Спортчиларнинг 4 нафари жаҳон чемпионати совриндорлари, 25 нафари Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритишган.

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш