Амалий фаолият

 

ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи томонидан “Қалия” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил қилинди.

Фуқаролардан тушган 15 та мурожаатлар (соғлиғини тиклаш, ичимлик суви, контракт тўлов, меросдаги зиддият ва ҳ.к) мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида кўриб чиқилди.

Мурожаатлардан 7 таси депутат Б. Тошпўлатов иштирокида амалдаги қонунчилик доирасида жойида ҳал этилди. Қолган масалаларни шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритиш ва депутатлик сўрови механизми орқали ҳал этиш чоралари белгиланди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш