Аҳоли саломатлиги муҳофаза қилинмоқда

 

Маълумки, аҳоли соғлиғини сақлаш ва муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда илғор ривожланган давлатларда бўлгани каби тиббиёт соҳасига ҳам энг замонавий, юксак технологияларни жорий этилиши натижасида кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётларини нафақат марказий шаҳарларимизда, балки, энг олис ҳудудларда муваффақиятли амалга оширилиб, кўпчилик юртдошларимизнинг шифо топаётганлиги ҳаётий ҳақиқатдир.

Энг муҳими, бирламчи тиббий хизматни аҳоли истиқомат қиладиган чекка ҳудудларга янада яқинлаштириш йўлидаги саъйи-ҳаракатлар натижасида зарур бўлган тез тиббий ёрдамни ўз вақтида олиш имкониятлари яратилаётганлиги муҳим аҳамият касб этади.

Албатта, бундай эзгу ишларга камарбаста бўлиш, нафақат соҳага масъул ташкилотлар, балки сиёсий партиялар ва уларнинг депутатлик бирлашмалари олдида турган муҳим вазифалардан саналади.

Ушбу мақсадларда ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши партия Депутатлик гуруҳи томонидан “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш – доимий эътиборимизда” шиори остида Олмазор МФЙда янги фойдаланишга топширилган 6-сон оилавий поликлиникада тиббий кўрик ташкил этилди.

Жараёнда малакали мутахассислар томонидан 120 нафар катта ёшдаги фуқаролар ва 80 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилгани ҳолда уларга зарур бўлган муолажалар амалга оширилиб, тегишли тавсия ва йўлланмалар берилди. Шу куннинг ўзида патронаж хизмати ҳамширалари томонидан 396 нафар фуқаролар қатнов йўли билан хатловдан ўтказилди.

Тадбир давомида партия депутатлик гуруҳи аъзоси М.Имомов томонидан иштирокчиларга аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, унда белгиланган муҳим вазифалар юзасидан атрофлича тушунчалар бериб ўтилди.

Тадбир сўнггида мазкур тиббиёт муассасасида фаолият олиб борувчи бир гуруҳ ходимларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш