Аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда
Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши депутатлари ва туман сектор раҳбарлари билан биргаликда “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда фуқаролар билан учрашувлар ўтказмоқда. Ижтимоий кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши депутати Муродилла Абдуллаев “Дилором” маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчиларнинг мурожаатларини ўрганди. Аниқланган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этишга келишиб олинди.