Кексалар ва аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман ташкилоти, туман ҳокимлиги, Нуроний жамғармаси туман бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида Фарғона вилояти соғлом авлод жамғармаси тиббиёт ходимлари ва тиббий ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари кексалар ва аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Дастлаб йиғилганларга тиббий кўрикнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш билан бирга, ёшларимизни китоб ўқишга қизиқтириш ва китоб мутолаасида ёши улуғ отахон ва онахонларнинг ўрни ва роли катта эканлиги ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя этиш, саломатлик узоқ умр кўриш гарови эканлиги йиғилганларга алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида етмиш нафарга яқин ёши улуғ отахон ва онахонларнинг саломатлиги текширилди. Бир нечта аёллар УЗИ аппаратига туширилиб, уларга муолажа йўлланмалари берилди.

Шунингдек, касаллиги аниқланган ўттиз нафардан зиёд кекса авлод вакиллари ва ногиронларга бепул дори-дармонлар ва кўзойнаклар тарқатилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш