Тенг ҳуқуқ – тенг имкониятлар
Ўзбекистон ХДП Қарши туман кенгаши томонидан туман «Инсон» ижтимоий марказида соҳа вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Унда ўтган йили «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида туманда амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йилги Давлат дастурида белгиланган вазифалар хусусида маълумотлар берилди.
Шунингдек, партиянинг «Тенг ҳуқуқ – тенг имкониятлар» лойиҳасидан келиб чиқиб, марказ ва туман партия кенгаши томонидан имзоланган Меморандум асосида депутатлар, партия фаоллари ҳамда марказ вакиллари билан ҳамкорликда маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини рўйхатга олиш ишлари бўйича келишувлар қилинди.