Ёшлар таълим-тарбияси ва камолотига алоҳида эътибор қаратилмоқда
“Очиқ эшиклар куни” тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Қонунчилик палатасидаги ХДП фракцияси раҳбари ҳамда партия Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятовнинг бир гуруҳ ёшлар билан учрашуви ҳам бўлиб ўтди.
Мулоқотда Парламент фаолияти билан батафсил таништириш билан бир қаторда мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбияси ва камолотига алоҳида эътибор қаратилаётгани, ёшларнинг бепул умумий таълим олиш ҳуқуқининг кафолатлангани, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент мактаблари, Темурбеклар мактаби, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларга замонавий таълим-тарбия берилаётгани таъкидлаб ўтилди.