Талаб ва таклифлар муҳокама қилинди

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Тошкент шаҳар кенгашидаги медиа марказида ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишларни ўрганиш якунларига бағишланган онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Тошкент вилояти кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, партия фаоллари, ёшлар иштирок этган йиғилишни партия Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Варисова Мақсуда Азизовна кириш сўзи билан очиб, аввало барчани Наврўз умумхалқ байрами билан чин қалбдан табриклади.

Йиғилишда Тошкент вилоятида 2023 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳолатини ўрганиш якунлари муҳокама қилинди.

Ҳудуди 15,3 минг км2 ни ташкил этувчи Тошкент вилоятида бугунги кунда 3 022 611 киши истиқомат қилади. Вилоятда ишсизлик даражаси 6,8% атрофида. Норасмий секторларда – 432 118 аҳолининг бандлиги таъминлаган. Давра суҳбатида янги иш ўринлари яратиш масаласи ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, ечимини кутаётган масала ва муаммолар ўртага ташланди. Депутатлар тегишли мутасадди идоралар вакиллари иштирокида талаб ва таклифларни муҳокама қилиб, уларнинг ичими юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш