Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш йўлида
ЎзХДП Зарбдор туман Кенгаши депутати Н. Алламуратова хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида ўз сайлов округидаги аҳоли хонадонларида бўлди.
“Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ойлиги” доирасида ҳамда “Наврўз” байрами муносабати билан туманда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳотин-қизлар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг яшаш хонадонларига бориб, яшаш шароитлари билан танишилди. Муаммо ва камчиликлар ўрганилди.
Депутат Н. Алламуратова аҳолининг мурожаатларини ёзиб олиб, уларга тегишли масъуллар билан ижобий ечим топишда кўмаклашадиган бўлди.