Сафимиздаги ёшлар
Замонавий билим ва кўникмаларга эга, баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир.
Ўзбекистон ХДП Қоракўл туман кенгаши раиси Л. Шермухаммедова Қоракўл академик лицейида “Ёшлар қаноти” фаолиятини янада кучайтириш ва партия сафида ёшлар сонини тизимли ошириб бориш мақсадида “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказди.
Мулоқотда ёшларнинг сиёсий билимга эга бўлиши, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қила олиши учун кўпроқ ўқиши, замонавий билимларни эгаллаб бориши муҳимлиги таъкидланди.
Тадбир сўнггида 15 нафар лицей ходимлари партия сафига қабул қилинди.