Депутат ёшлар билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Г.Ҳасанова Узун тумани 1-касб-ҳунар мактабида учрашув ўтказди.
Мулоқотда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг бажарилиши ва “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.
Ёшларга берилаётган имтиёз ва имкониятлардан унумли фойдаланишни, дарсларга тўлиқ қатнашиш ва бу даргоҳдан икки тил ҳамда бир касбни ўрганиб чиқиш муҳимлигига эътибор қаратди.
Йиғилиш баҳс мунозарага бой бўлди. Сўнг мактабнинг касб-ҳунар ўргатиш синфхоналари кўздан кечирилди. Ечимини кутаётган масалалар юзасидан таклифлар билдирилди.