Ўзбекистон ХДП Олмалиқ шаҳар кенгаши томонидан Тошкент давлат техника университети Олмалиқ бўлимида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш мақсадида «Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида» мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон ХДП Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси Г.Атаханова, Олмалиқ шаҳар Адлия вазирлиги хуқуқшуноси М.Ашурова, университетнинг хотин-қизлар бўлими бошлиғи Х.Хасановалар томонидан 100 нафардан ортиқ талабаларга хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан гендер тенглик ва аёлларни турли камситилишлардан ҳимоя қилиш, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги фармон ва қарорлар, янги қабул қилинган қонунлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, ҳозирда хотин-қизлар ва болаларга нисбатан бўлаётган зўравонликлар, ушбу зўравонликларнинг олдини олиш ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги амалий ишлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.