“Яшил макон” лойиҳаси доирасида

 

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати Шерали Мамадетсоев томонидан ўз сайлов округи ҳудудида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Гулистон шаҳар “Маданият” ва “Маънавият” маҳаллаларидаги Шижоаткор, Тўрабек, Зомин ва Садаф кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқароларнинг ўз томорқаларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш мобайнида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиши, мевали дарахт ва қаламча кўчатлари экилиши ва аҳолининг бўш турган ерларидан унумли фойдаланишлари тўғрисида тавсиялар бериб ўтилди.

Депутатлик назорати давом этмоқда.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш