Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари билан ҳамкорлик давом этмоқда

 

Кейинги йилларда мамлакатимизда аёл-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарли қилиш, бандлигини таъминлаш, турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун шарт-шароитлар яратиш устувор вазифага айланди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари билан доимий ҳамкорлик қилади. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларга тадбиркорликни ўргатиш, кредит ва субсидиялар олиб беришда кўмаклашиб келмоқда. Шунингдек, Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида ўқиётган аёлларнинг ҳуқуқий билимларини, янгиликлардан хабардорлигини ошириш мақсадида уларга мамлакатимизда хотин-қизларнинг ўқиши, ишлаши, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун яратилган ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш анъанага айланган.

Шундай тадбирлардан бири Олмазор туманида ташкил этилди. Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш-улар бандлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзусидаги ушбу тадбирда Ўзбекистон ХДП МК масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳар Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, Олмазор туман ҳокимлиги масъуллари, “Аёллар дафтари” рўйхатидаги касб-ҳунарга ўқиётган хотин-қизлар иштирок этишди.

Тадбирда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун яратилаётган имконият, имтиёзлар тўғрисида, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридаги хотин-қизларга оид масалалар ҳақида маълумотлар берилди.

Хотин- қизларнинг хоҳиши ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларни тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик фаолиятига жалб этиш, ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар ажратишда, шунингдек, тадбиркорлигини энди бошлаган хотин-қизлар томонидан етиштириладиган маҳсулотларни реализация қилишга кўмаклашишнинг ҳуқуқий асослари тушунтирилди.

Мақсадимиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларни ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатламдан оиласига даромад келтирувчи, давлат бюджети даромадлари шаклланишига ҳисса қўшувчи ижтимоий-иқтисодий фаол инсонга айланишига кўмаклашишдан иборат.

Савол-жавобга бой тарзда ўтган тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча масалаларга мутахассислар томонидан аниқ жавоблар олишди. Мулоқот сўнггида касб-ҳунар ўрганган бир гуруҳ хотин-қизларга сертификат ҳамда Ўзбекистон ХДПнинг совғалари топширилди.

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш