Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам

 

Наманган шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактабида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” лойиҳаси ўтказилди.

Эрта тонгдан таълим даргоҳининг барча устозлари, ўқувчилари, раҳбарият ва ўринбосарлар, ишлаб чиқариш таълими усталари ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган шаҳар кенгашининг ёш лидерлари белгиланган масофа бўйича 5000 қадам юриб фаоллик кўрсатдилар.

Бундан кўзланган мақсад эса соғлом ҳаётни тарғиб этиш, соғлом муҳит, маънавий ва жисмоний салоҳиятни оширишдан иборатдир. Шунингдек, бир мақсад сари бирликда, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш, ўзаро меҳр кўрсатиб, ватанпарварлик туйғуларини янада ривожлантириш мақсад қилинган эди.

Лойиҳа барча қатнашчиларга манзур бўлди ва келгусида ҳам шунга ўхшаш тадбирларни давом этириш режалаштирилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш