Аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда

 

Қарши туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон ХДП Қарши туман кенгаши ҳамда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда "Хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ойлиги" муносабати билан учрашув ўтказилди.

Унда туманда хотин-қизлар билан ишлайдиган қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги фаол аёллар иштирок этди. Қарши туман партия кенгаши раиси З.Азизова ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Д.Ҳазратқуловлар сўзга чиқиб, "Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-401 сонли Президент Қарори ва унинг жойлардаги ижроси тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш бошлаётган хотин-қизлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш, такомиллаштириш ҳамда уларга ёрдам беришда хотин-қизлар фаолларининг ўрни муҳокама этилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш